Акциядорлар йиллик умумий йиғилиши 2022 йил якуни
“Янгибозор пахта тозалаш” акциядорлик жамияти
акциядорлари диққатига!
“Янгибозор пахта тозалаш” акциядорлик жамияти акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши 2023 йил “20” июнь куни ўтказилади. Умумий йиғилиш соат 11:00да Хоразм вилояти, Янгибозор тумани, Беруний кўчаси, 1-уйда жойлашган “Янгибозор пахта тозалаш”акциядорлик жамиятимаъмурий биносинингмажлислар залида ўтказилади.
Йиғилиш қатнашчилари рўйхатга олиш соат 10:00 бошланади.
Жамиятнинг расмий веб-сайти: www.yangibozorpaxta. uz
КУН ТАРТИБИДАГИ МАСАЛАЛАР:
- Саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.
- Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш.
-
Жамиятнинг 2022 йил якуни ва бизнес-режаси кўрсаткичларини бажарилиши бўйича жамият ижроия органи раҳбарининг ҳисоботини тасдиқлаш.
4. Жамият ижроия органи раҳбари билан тузилган меҳнат шартномасининг муддатини узайтиришни кўриб чиқиш.
- Жамият кузатув кенгашининг 2022 йилдаги фаолияти бўйича ҳисоботини эшитиш.
- Жамиятнинг 2022 йил якунлари бўйича аудиторлик ташкилотларининг хулосаларини тасдиқлаш.
7. Жамиятнинг 2022 йил якуни бўйича йиллик бухгалтерия баланси ва молиявий натижаларини тасдиқлаш.
- Жамиятда 2022 йил якунлари бўйича ўтказилган корпоратив бошқарув тизимини мустақил баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш.
- Жамият Уставини янги тахрирда тасдиқлаш.
- 2023 йил учун мўлжалланган бизнес-режасини тасдиқлаш.
- Жамият ижро органи ходимларининг штатлар жадвалини тасдиқлаш.
- Жамият кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.
- Жамиятнинг 2023 йил якуни бўйича аудиторлик текширувини ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматларига тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини белгилаш.
- Жамиятнинг 2022 йил якуни бўйича олинган соф фойдасини тақсимлаш.
- Қонунчиликда белгиланган даъво муддати ўтган жамиятнинг дебиторлик ва кредиторлик (шу жумладан дивидендлардан) қарздорликларини ҳисобдан чиқаришни кўриб чиқиш ҳамда бухгалтерия ҳужжатларда тегишли ёзувларни киритиш.
Жамият акциядорларининг реестри шакллантириладиган сана – умумий йиғилишни ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун акциядорлар реестри 2023 йил 30 май ҳолатига ва акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга жамият акциядорларининг реестри 2023 йил 14 июньҳолатига шакллантирилади.
Акциядорлар ўзлари билан шахсни тасдиқловчи ҳужжат-паспорт ҳамда уларнинг вакиллари Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома биланкелишлари шарт(жисмоний шахслар учун-нотариус томонидан тасдиқланган, юридик шахслар учун-мазкур юридик шахс томонидан берилган).
Акциядорлар акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши тўғрисидаги маълумотлар билан “Янгибозор пахта тозалаш” акциядорлик жамияти маъмурий биносида танишишлари мумкин.
Акциядорлар қўшимча маълумот олиш учун қуйидаги манзилга мурожаат қилишлари мумкин: Хоразм вилояти, Янгибозор тумани, Беруний кўчаси, 1-уй, электрон почта:info@Yangibozorpaxta.uz, тел.:(93)748-19-56.