“ЯНГИБОЗОР ПАХТА ТОЗАЛАШ” АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ АКЦИЯДОРЛАРИ ДИҚҚАТИГА
“Янгибозор пахта тозалаш”акциядорлик жамияти акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2019 йил 12 июн куни соат11:00да Хоразм вилояти, Янгибозор тумани, Ал-Беруний кўчаси, 2-уйда жойлашган “Янгибозор пахта тозалаш” акциядорлик жамияти маъмурий биносининг мажлислар залида ўтказилади.
Йиғилиш қатнашчиларини рўйхатга олиш соат 10:00 бошланади.
Жамиятнинг расмий веб-сайти: www.yangibozorpaxta.uz
КУН ТАРТИБИДАГИ МАСАЛАЛАР:
- Саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.
- Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш.
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришларини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2018 йил 19 сентябрдаги 744-сон ҳамда 2019 йил 18 мартдаги 230-сон қарорлари ижроси.
Шу биланбирга, “Янгибозор пахта тозалаш” акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республикаси“ Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимояқилиш тўғрисида”ги Қонунининг 40-моддасига мувофиқ қуйидагиларни маълум қилади:
- овоз берувчи акцияларнинг эгалари бўлган акциядорлар жамият томонидан йирик битим тузиш тўғрисида акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қарорлар қабул қилишда, агар улар қарши овоз берган бўлса ёхуд овоз беришда узрли сабабларга кўра иштирок этмаган бўлса, ўзларига тегишли акцияларнинг ҳаммаси ёки бир қисми жамият томонидан қайтариб сотиб олинишини талаб қилишга ҳақлидир;
- ўзларига тегишли акциялар жамият томонидан қайтариб сотиб олинишини талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг рўйхати акциядорлар умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган жамият акциядорлари реестрининг маълумотлари асосида тузилади;
- ўзларига тегишли акцияларнинг жамият томонидан қайтариб сотиб олиниши тўғрисидаги ёзма талаблари акциядорлар умумий йиғилишининг тегишли қарори қабул қилинган кундан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай жамиятга тақдим этилиши ҳамда мазкур муддат тугаганидан сўнг жамият томонидан қайтариб сотиб олиш талабини қўйган акциядорлардан акцияларни ўн кун ичида бозор нарҳида қайтариб сотиб олинади.
Жамият акциядорларининг реестри шакллантириладиган сана – умумий йиғилишни ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун акциядорлар реестри 2019 йил 22 май ҳолатига ва акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга жамият акциядорларининг реестри(3 иш куни олдин) 2019 йил 6 июн ҳолатига шакллантирилади.
Акциядорлар ўзлари билан шахсни тасдиқловчи ҳужжат–паспорт ҳамда уларнинг вакиллари Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома билан келишлари шарт (жисмоний шахслар учун–нотариус томонидан тасдиқланган, юридик шахслар учун–мазкур юридик шахс томонидан берилган).
Акциядорлар, акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши тўғрисидаги маълумотлар билан “Янгибозор пахта тозалаш”акциядорлик жамияти маъмурий биносида танишишлари мумкин.
Акциядорлар қўшимча маълумот олиш учун қуйидаги манзилга мурожаат қилишлари мумкин:Хоразм вилояти, Янгибозор тумани, Ал-Беруний кўчаси, 2-уй.
Электрон почта: info@yangibozorpaxta.uz Телефон : (062)41-94-345.