Шрифт ўлчами: A A A
Сайт ранги: A A A A

Ўзбекистонда «Ҳумо» карталарини чиқариш жорий йил 1 майдан бошланади

 

Ўзбекистонда «Ҳумо» карталарини чиқариш жорий йил 1 майдан бошланади. Бу ҳақда 17 апрель куни бўлиб ўтган Марказий банк матбуот анжуманида маълум қилинди, дея хабар беради Spot. 

Ҳозирда синов тартибида Марказий банк ва тижорат банклари ходимлари учун бир нечта карта чиқарилди.

Улардан апрель ойи охири, май ойи бошларидан бошлаб фойдаланиш мумкин бўлади.

Марказий банкнинг қайд этишича, мамлакатда карталарни қабул қиладиган 47 990 та терминал ўрнатилди.

«Янги карталар эгалари тўлов муаммосига дуч келмасликлари учун терминаллар ўрнатдик. Ҳозирча ушбу терминаллар UzCard карталарини қабул қилмайди, аммо келажакда бу муаммо бартараф этилади — масала юзасидан музокаралар олиб борилмоқда. Шу билан бирга, терминаллар MasterCard, Visa ва UnionPay’ни ҳам қабул қилади», деб хабар беради Марказий банк.

Иш ҳақи лойиҳалари доирасида картанинг муомаласи бепул бўлади. Тижорий эквайринг учун 0,2, интернет эквайринг учун 0,1 фоизгача комиссия белгиланади.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech